Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Байден ўз даромадлари ҳақида ҳисобот берди. Лукашенко ва Путин қанча маош олади?
19.04.2023 12:30,  
77

АҚШ президенти Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден 2022 йил учун солиқ декларациясини эълон қилди. 

Ҳужжатдаги маълумотларга кўра, оиланинг йиллик даромади 579 514 доллар бўлиб, шундан 169 820 доллари федерал солиқлар ҳисобига тўланган. Шунингдек, Делавердаги уй учун 29 минг доллардан ортиқ солиқ тўлаган. 20 минг доллардан сал кўпроқ маблағ 20 та хайрия ташкилотига ўтказилган.

Лукашенко ва Путин қанча маош олади?

Лукашенконинг маоши ҳақидаги маълумотни фақат президентлик сайловлари олдидан МСК томонидан эълон қилинган даромад декларациясидан билиб олишингиз мумкин. Яъни унинг расмий маоши ҳақидаги сўнгги маълумотлар 2020 йилда топширилган декларацияда келтирилган. 2019 йилда Лукашенко 117 068 Беларус рубли (ҳозирги курс бўйича тахминан 46 000 доллар) ишлаб олди. Шу билан бирга, у кўчмас мулк, автомашиналар, улушлари ёки устав фондидаги улушларини декларация қилмаган.

Владимир Путиннинг сўнгги декларацияси 2022 йилда эълон қилинган бўлиб, унда 2021 йилги даромадлар тўғрисидаги маълумотлар акс этганди. Маълумотларга ишонилса, 2021 йилда Владимир Путин 10 202 616 рус рубли (ҳозирги курс бўйича деярли 125 000 доллар) ишлаб топган. Шунингдек, расмий маълумотларга кўра, Россия президенти 77 квадрат метрлик битта квартирага эгалик қилади (гараж - 18 кв. м, иккита автомобил ГАЗ М21, "Нива" ва трейлер "Скиф")

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан