Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қуёш панели ўрнатиш учун компенсация олиш тартиби қандай?
6.05.2023 11:49,  
141

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 октябрдаги “Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, қуёш панелини ўрнатганларга компенсация тўланади.    

Ушбу компенсацияларни олиш учун тегишли платформа орқали онлайн ариза қолдирилади. Ариза скоринг назоратидан ўтказилади. 18 ёшга тўлмаган ёки 60 ёшдан (аёллар 55 ёш) ошган фуқаро номидан ариза берилганда, ариза берувчининг банк кредитлари бўйича 30 кун муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда, салбий кредит тарихига эга бўлганда, ариза берувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганда ариза автоматик равишда рад этилади.  

Ариза берувчилар, шунингдек, кафил ва биргаликда тўловчи доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, сотиб олинган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлиши, қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлмаслиги керак. Қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобларида ариза берувчи ва биргаликда тўловчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори улар томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишланган тақдирда – ишланган давр учун) олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан