Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар

​Қирғизистон миллий статистика қўмитаси фоҳишалар ва наркотик моддалар савдосидан тушадиган даромадларини ҳисоблаб чиқишга қарор қилди
21.06.2018 13:45,  
24

Қирғизистонда фоҳишалар ва наркотик савдоси билан шуғулланувчиларнинг даромадларини ҳисоблаб чиқишмоқчи. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси иқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар бошқармаси бош мутахассиси Наргиза Кунева баёнот берди.

"Ҳозирги вақтда наркотик моддалар савдоси, интим хизмат кўрсатиш, браконьерлик, контрабанда ва бошқа ноқонуний фаолият турлари бўйича тажриба тариқасида ҳисоб-китоблар олиб борилмоқда", — дейди Кунева.

Статистика ходимларининг тахминий ҳисоб-китобларига қараганда, Қирғизистон иқтисодиётининг тўртдан бир қисми бу каби фаолиятга тўғри келади, бу ерда даромад қийматини ҳисоблаш жуда қийин.

Идорада таъкидланишича, Миллий статистика қўмитаси мутахассислари фақат маблағларни ҳисоблаб чиқади. Бу рақамлар тақдирини бошқа давлат органлари ҳал қилишади.

Сиёсатшунос Шерадил Бактигулов фикрига кўра, бу рақамлар Қирғизистонга ноқонуний фаолият натижасида етказилаётган зиён миқдорини ҳисоблашга ёрдам беради.

"Ҳозирча биз фақат куч ҳаракатларини қўлламоқдамиз — аниқлаш, ҳибсга олиш ва йўқ қилиш. Бироқ, қайси йўналишда ишлаш кераклигини баҳолашга имкон берадиган молиявий воситалар ҳам мавжуд", — дейди Бактигулов.

Ушбу маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар учун жуда муҳимдир. Аммо фоҳишалар ва наркотик моддалар савдоси тўғрисидаги маълумотлар давлат бюджетига таъсир қилмайди.

"Агар бу даромадлар ЯИМга қўшилса, албатта статистик иқтисодий кўрсаткичлар ошади, аммо ҳеч қандай аниқ ўзгаришлар содир бўлмайди", — дейди иқтисодий-эксперт Нургул Акимова.

Тавсия этамиз

Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан