"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК йўловчиларининг Япония ҳудудига киришлари рад этилиши ҳолатлари кўпаймоқда, деб хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.
"Ҳурматли Тошкент-Токио йўналиши бўйича парвоз қилувчи йўловчилар. Сафар мақсади сабаблари тушунтириб берилмаган ҳолларда, Япония чегара хизмати сизнинг киришингизни ман этиши мумкинлигини эътиборга олишингизни сўраймиз", — дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, киришни рад этувчи энг кўп сабаблардан бири — Японияга ташриф мақсадини тушунтириб берилмаслиги (молиявий маблағлар, меҳмонхона брони мавжуд эмаслиги, қайтиш авиачиптаси).
Авиакомпания Японияга сафарни режалаштиришда мазкур маълумотни инобатга олишни сўрамоқда.