Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда 4 нафар бола чўмилаётиб чўкиб кетди
25.06.2018 12:44,  
5

Ёшлари 9 дан 12 ёшгача бўлган тўрт нафар бола Остона яиқинидаги Пригородний шаҳарчасидаги "Нура-Есиль" каналида чўмилаётган вақтда чўкиб кетди, деб хабар қилади Қозоғистон ИИВ ФВ қўмитаси вакили Руслан Иманкулов.

Унинг хабарига кўра, болаларнинг йўқолганлиги ҳақидаги хабар қутқарувчиларга якшанба куни келиб тушган, улар шу заҳотиёқ қидирув ишларига киришганлар.

"Қидирув ишлари бугун эрталаб натижа берди. Эрталаб соат 5дан 17 дақиқат ўтганида Пригородний шаҳарчасининг "Нура-Есиль" каналидан 2006, 2007, 2007 ва 2009 йилларда туғилган болаларнинг таналари топилган ва олиб чиқилган. Болалар якшанба куни белгиланмаган жойда чўмилганликлари оқибатида чўкиб кетганлар", — деб айтган Иманкулов.

У берган маълумотларга кўра, болалар ота-оналари назоратисиз қолдирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан