Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Россиядан парранда маҳсулотлари олиб киришни таъқиқлади
25.06.2018 13:04,  
7

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Россиянинг айрим ҳудудларида парранда гриппи қайд этилиши муносабати билан, 36 та қуш фабрикаси маҳсулотини олиб киришни таъқиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Халқаро эпизоотерик бюро хабарига кўра, парранда гриппининг хавфли кўринишлари Россиянинг  Курск, Пенза ва Самаравилоятларида қайд этилган.

“Ушбу муносабат билан, озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида хавфсизликни таъминлаш мақсадида Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2018 йилнинг  21 июнидан бошлаб Россиянинг юқорида қайд этилган ҳудудларида етиштирилган тирик парранда, парранда гўшти, парранда тухумини Қозоғистонга олиб кириш таъқиқланади”, - дейилган хабарда.

Ундан ташқари ушбу ҳудудлардан қушлар учун ем ва парранда фермаларида фойдаланилган аспоб-ускуналар олиб кириш ҳам таъқиқланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Россиянинг  Саратов вилоятида икки жойда паранда гриппи аниқланганини хабар қилган эди. 22 июнь куни Пенза вилоятида ҳам тўққиз фермада шундай ҳолат қайд этилди. Бундан олдин Росселхознадзор Курск вилоятида парранда гриппи аниқланганини хабар қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан