Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳаво йўллари Англия терма жамоаси ишқибозларига хизмат кўрсатади
7.07.2018 00:57,  
6

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 7 июль куни чартер рейс билан футбол бўйича Англия терма жамоасининг 240 нафар мухлисини Лондондан Самарага элтади. 

Худди шу куни Англия жаҳон чемпионати ¼ финалида Швеция жамоаси билан учрашади. Рейс Лондоннинг Станстед аэропортидан Boeing 767 самолётида амалга оширилади.

6 июль куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Boeing 767 самолётида дунёнинг турли мамлакатларидан бўлган ишқибозларни Франция ва Уругвай ўртасидаги ўйинга олиб бориш учун Сочи-Қозон йўналиши бўйича чартер рейсини амалга оширди.

30 июнь куни эса миллий авиаташувчи Мексика терма жамоаси буюртмаси бўйича Boeing 787 Dreamliner самолётида мазкур мамлакатнинг 230 нафар ишқибозини Москвадан Мехикога, 25 июнда эса Boeing 757 самолётида 185 нафар польшалик мухлисни Варшавадан Қозонга элтиб қўйди.

Колумбия Футбол федерацияси ҳам жаҳон чемпионати-2018 даврида ўзининг терма жамоаси ва ҳамроҳлик қилувчи ходимларни ташиш учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётларини ёллади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан