Ўзгидрометеорология огоҳлантиради. Ҳаво ҳарорати янада ошади

09.07.2018 | Ўзбекистон | 6957

"Ўзгидрометеорология" хизмати тарқатган хабарга кўра, 8 июлдан 11 июлгача Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб аномал жазирама кузатилади. Ҳаво ҳарорати одатдагидан ҳар йил кузатилган ҳароратдан 5-7 даража юқори бўлиши кутилмоқда.

Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 40-43 даража қиздиради.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 даража исийди.

8-11 июл куни республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан сел келиши хавфи мавжуд.