Ўзбекистон илк бор Lonely Planet рўйхатига киритилди

11.07.2018 | Ўзбекистон | 2466

Ўзбекистон Республикаси илк бор Lonely Planet нинг "Осиёнинг саёҳат учун энг яхши жойлари" рейтингига киритилди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон бу рейтингда бирданига иккинчи ўринда қайд этилди ва фақатгина Жанубий Кореядан кейинги ўринда жойлашди.

"2017 йил охирида Ўзбекистон кўплаб давлатлар фуқаролари учун визасиз режим, электрон виза, янги йўналишлар жорий этиб туризмда улкан қадам ташлади. Туристлар кўплаб ўзига хос меъморий ёдгорликлар ва қадимий шаҳарларга ташриф буюришлари мумкин", - дейилади хабарда.

Экспертларнинг фикрича, жорий этилган янгиликлар кўплаб мамлакатлардан туристларни жалб этиши мумкин.

Рўйхатга шунингдек, Япония, Вьетнам, Таиланд, Непал, Хитой, Шри-Ланка ва Индонезия киритилди.