Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Латвиялик депутат Россияни бир нечта қисмларга бўлиб ташлашни таклиф қилди
30.07.2018 14:05,  
13

Латвия сейми депутати Александр Кирштейнс Россияни бир нечта қисмларга бўлаклаб ташлаш зарурати ҳақида маълум қилди. Сиёсатчи бу ҳақда ўзининг Твиттерида ёзган.

Латвиялик депутатнинг фикрига кўра, бундай чора унинг мамлакати ва Европа ҳотиржамлиги учун зарур.

"Россия этник таркиби бўйича кичик мамлакатларга бўлиб ташлангандагина ҳарбий можаролар тугайди, Европада эса узоқ йилларга тинчлик ўрнатилади", - деб хулоса қилган Кирштейнс.

Сиёсатчи бу фикрни Россияда тоталитаризмга қарши курашган машҳур ёзувчи Владимир Войновичга бағишланган постга изоҳ тарзида қолдирган.

Войнович шанбага ўтар кечаси 85 ёшида юрак хуружи оқибатида оламдан ўтди. Ёзувчи ўзининг "Аскар Иван Чонкин ҳақидаги трилогия", "Москва 2042" асарлари орқали танилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан