Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Совуқлик империяси»ни қумсаб. Россия ўз тарихидаги энг йирик ҳарбий ўқув-машғулотларини ўтказади
28.08.2018 16:44,  
13

Россияда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган "Восток-2018"ҳарбий ўқув -  машғулотларида 300 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 36 минг танк ва БТРлар, мингдан ортиқ вертолет ва учувчисиз аппаратлар иштирок этади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосан.

Маълумот учун, бундай йирик масштабли ўқув-машғулотлар сўнги бор "cовуқлик империяси" номи билан танилган СССРда 1981 йилда ўтказилган.

“Улар "Запад-81" ўқув-машғулотларига нимаси биландир ўхшаб кетади, лекин баъзи жиҳатдан ундан ҳам йирикроқдир. Марказий ва Шарқий ҳарбий округнинг ибарча полигонларида  мингдан ортиқ учар аппаратлар, 300 минг ҳарбийлар ҳамда Тинч океани флоти, Шимолий  флот ҳамда Ҳарбий десант қўшнларининг иштирокида ўтмоқда”, - деди Шойгу.

Шойгу айтишига қарганда ҳарбий манёврлар жуда катта тайёргарликдан сўнг бўлиб ўтади. Қўшнлар учун 15 та махсус ўқув-машуғлотлари ташкил қилинади. Ўқув-машғулотлари олдидан эса қўшнларда кутилмаган текширувлар ўтказилади.

2018 йилнинг 11-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Шарқ-2018”  ҳарбий ўқув-машғулотлари ҳарбий қўшнлар учун энг йирик машғулот бўлади. Ушбу машғулотлар халқаро статусга эга. Уларда Шарқий ва Марказий ҳарбий округ қўшнлари, Тинч океани ва Шимолий флотлар иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан