Тошкентда бугун биринчи KFC ресторани очилди

12.09.2018 | Ўзбекистон | 4443

Тошкентда бугун, 12 сентябр куни “Буюк ипак йўли” метроси олдида биринчи KFC ресторани очилди.

“Биринчи ресторан Fayz супермаркети олдида жойлашган. озир KFC олдида кўп одамлар тўпланган. Очилишга тайёргарлик ишлари якунланмоқда”, - деб айтишди  ресторан ходимлари.

Ўзбекистон пойтахтида ресторан International Food Chain компанияси томонидан очилди. У 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакатда Yum! Brands ягона расмий ҳамкори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, KFC штаб-квартираси АҚШнинг Кентукки штатидаги Луисвилл шаҳрида жойлашган. У савдо ҳажми бўйича жаҳонда McDonald's компаниясидан кейин иккинчи ўринда туради. Компаниянинг 110дан ортиқ мамлакатда 42,7 мингга яқин ресторани бор.