Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг разведкачи самолёти Исроил ҳужуми туфайли ҳалокатга учрагани айтилди
18.09.2018 14:14,  
2

Исроил учувчилари Россия самолёти ортида яширинганлиги уни ракета зарбасига дуч қилган, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Игорь Конашенков.

Унинг хабарига кўра, 17 сентябрь кни соат 22:00да Исроил ҳаво кучларининг тўртта F-16 самолёти Латакия шаҳри яқинидаги объектларга ҳужум уюштирди. Исроил учувчилари Ўрта ер денгизи томондан паст учиб нишонга яқинлашган.

“Ўзларининг ушбу манёври билан, Исроил учувчилари ушбу ҳудудда бўлган кемалар ва учувчи аппаратлар учун атайлаб хавфли вазият яратишди”, - деди Конашенков.  

Унинг сўзларига кўра Исроил самолётлари бомба ташлайдиган нишон Франциянинг “Оверн” фрегати ҳамда Россиянин Ил-20 самолёти қўнаётган жойга яқин бўлган.

“Россия самолёти ортида яширинган ҳолда Исроил учувчилари уни Сурия ҳаво мудофааси кучларининг ўти остида қолдирди. Бунинг оқибатида ўлчами F-16 самолётларидан анча катта бўлган Ил-20,  “С-200” ракеталарининг осон нишонига айланган”, - деди Конашенков.

“Исроил ҳаво ҳужумини бошқарув тизими ҳамда F-16 учувчилари 5 км масофадан пастлаб келаётган Россия самолётини кўрмасликларининг иложи йўқ эди, лекин шундай  бўлсада улар ушбу хоинона ҳаракатларни амалга оширишди”, - деди Мудофаа вазирлиги вакили.

Исроил режалаштирилаётган ҳужум ҳақида Россия қўшинлари қўмондонлигини огоҳлантириши керак эди, лекин у бундай қилмаган. Огоҳлантириш зарбадан бир дақиқа олдин “қайноқ линия” орқали келиб тушгани сабабли, Россия самолётини хавфли ҳудуддан олиб чиқиб кетишнинг иложи бўлмаган.  

Айни дамда Ил-20 қулаб тушган ҳудудда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

“Исроил ҳатти-ҳаракатини душманга хос деб ҳисоблаймиз. Исроил ҳарбийларининг маъсулиятсизлиги оқибатида 15 нафар Россия ҳарбийлари қурбон бўлди. Бу Россия – Исроил ҳамкорлиги руҳига мутлақ жавоб бермайди. Биз бунга лойиқ жавоб бериш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз”, - дейилган Мудофаа вазирлиги хабари сўнгида.

Москвадаги Исроил элчихонаси Россия Мудофаа вазирлигининг ушбу хабарига изоҳ беришдан воз кечишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан