Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво эълон қилинди

03.10.2018 | Иқтисод | 2827

Кузатишлар мамлакатимиз бозорларида товуқ гўштининг бироз қимматлашганини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказий бозорларида сотилаётган (озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалик) маҳсулотларнинг ўтган ҳафтадаги нархларини эълон қилди, деб ёзмоқда ЎзА.  

Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 30 сентябрь ҳолатидаги нархлари:

Мол гўшти

28 000 сўмдан 41 000 сўмгача 

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўшти 28 минг сўмдан 41 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархлар бир ойдан буён Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилаётган эди. Бу ҳафтада ҳам мазкур бозордаги 1 кг. мол гўштининг нархи республикадаги бошқа бозорлардан арзон бўлса-да, бироқ 2 минг сўмга қимматлашганини кўриш мумкин. Ой мобайнида 26000 сўмдан сотилган 1 кг. мол гўшти ўтган ҳафтада 28000 сўмга чиқди. 

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. мол гўшти 28000 – 41000 сўм. 

Республикада 1 кг. мол гўшти 1 кг. мол гўшти 30000 сўмдан 40000 сўмгача сотилмоқда.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан 43 000 сўмгача

Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида бир неча ҳафтадан буён қиммат нарх сақланиб келмоқда – 1 кг. қўй гўшти 40000 сўмдан 43000 сўм. 

Энг арзон нархларни пойтахтнинг “Қўйлиқ”, “Миробод”, “Чорсу”, “Фарҳод” бозорларида учратиш мумкин – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 – 39000 сўм. 

Товуқ гўшти

12 000 сўмдан 20 000 сўмгача 

Кузатишлар бозорларда товуқ гўштининг бироз қимматлашганини кўрсатмоқда. Масалан, ўтган таҳлилларимизда энг арзон товуқ гўшти Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида (11000-12000 сўм) сотилаётгани айтилган эди. Айни пайтда мазкур бозордаги ушбу маҳсулотнинг нархи 13000 – 16000 сўм. 

Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Фарғона марказий деҳқон бозорида – 17000 – 20000 сўм. Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўшти ўртача 16000 сўмдан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. 

Гуруч

4 200 сўмдан 13 000 сўмгача 

Республика бозорларида гуручни ўртача нархда 5000-10000 сўмгача учратиш мумкин. Бироқ, бир неча ҳафтадан буён Фарғона марказий деҳқон бозорида гуруч нархи қимматлигича қолмоқда. Масалан, ўтган ойнинг бошида ушбу бозорда 1 кг. гуруч 5500-12500 сўмдан, ой ўртасида 5000 – 15000 сўм, ўтган ҳафтада эса 5000 – 13000 сўмдан сотилмоқда. 

Энг арзон нарх Фарҳод деҳқон бозорида – 4000 – 10500 сўм.  

Ўсимлик ёғи

8 000 сўмдан 12 000 сўмгача 

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. ўсимлик ёғи 8000-12000 сўмдан сотилмоқда. 

Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8000-10500 сўм. 

Энг қиммат нархлар Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида  – 11000-12000 сўм. 

Ун

1 500 сўмдан 4 500 сўмгача 

Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Самарқанд шаҳри "Сиёб" бозорида – 4500 – 4000 сўм.

Шакар

4 100 сўмдан 5 500 сўмгача 

Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 5000-5500 сўм. 

Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозорида – 4100 – 4750 сўм. 

Тухум

300 сўмдан 600 сўмгача 

Республиканинг аксарият бозорларида 1 дона товуқ тухуми ўртача 400-500 сўмдан сотилмоқда. Ушбу маҳсулотнинг энг арзон, ҳам энг қиммат нархини  Юнусобод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да учратиш мумкин – 300-600 сўм. 

Картошка

1 300 сўмдан 2 500 сўмгача 

Картошка бозорларда ўртача 1500 – 2000 сўмдан сотилмоқда. 

Кузатишларда Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да ушбу маҳсулот 1300 сўмдан 2500 сўмгача сотилаётгани маълум бўлди. 

Помидор 

2 500 сўмдан 9 000 сўмгача 

Олдинги ҳафтада кузатилгани каби бу ҳафтада ҳам мамлакат бозорларида айни мавсум бўлишига қарамай помидор нархи қимматлигича сақланиб қолмоқда. Ўртача ушбу маҳсулот 3000-5000 сўмда сотилмоқда. 

Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 2500 – 4000 сўм.

Энг қиммат нарх Юнусобод деҳқон бозорида – 3000 – 9000 сўм.