Ўзбекистон олимлари умуртқани текислайдиган қурилма ихтиро қилишди

11.10.2018 | Тиббиёт | 3181

Ўзбекистон Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти мутахассислари умуртқа шикастланишлари ва касалликларини даволашда қўлланиладиган қурилма яратдилар, деб хабар қилмоқда Ҳукумат портали.

Ушбу мураккаб қурилма учун муаллифлар Шотурсунов Шохайдар, Кочкартаев Санжар, Мусаев Рустам, Коракулов Комил ва Солиев Сухроблар номига FAP​ 01321 сонли фойдали модель патенти берилди.

Қурилманинг техник тузилиши ҳақида қуйидагилар хабар қилинган:

Қурилма умумий ўқ бўйлаб ҳаракатлана оладиган қилиб уланган иккита таянчдан ташкил топган бўлиб, тишлар билан таъминланган. Ҳар бир таянч учи ташқи томондан П-симон пластина билан бикр уланган, таянчлардан бири резьбали стержень кўринишида бажарилган ва фиксацияловчи гайка билан таъминланган, иккинчи таянч ички ўқ бўйлаб резьбали ковак цилиндр кўринишига эга, бунда тишлар П-симон пластиналарнинг ташқи юзасида бажарилган, ичи бўш таянчда эса ўрнатиш калити учун кесик бажарилган.