Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг Сбербанки ва Внешэкономбанки Ўзбекистонга паст фоизли кредит линияларини очади
22.10.2018 18:10,  
16

Тошкентда бўлиб ўтган ҳудудлараро ҳамкорлик форумида Ўзбекистон Миллий банки Россиянинг Сбербанки ва Внешэкономбанки билан узоқ муддатли паст фоизли кредит шартномалари имзолади, деб хабар қилмоқда банк матбуот хизмати.

Хусусан, Сбербанк билан имзоланган 350 млн долларлик шартномага асосан Ўзбекистон ҳудудида йирик ва ўрта ҳажмдаги лойиҳаларни молиялаштириш имкони яратилган.

Унга кўра Ўзбекистонлик тадбиркорлар нафақат Россияда ишлаб чиқарилган ускуналарни, балким Сбербанк филиаллари бўлган бошқа давлатларда (Беларусь, Қозоғистон, Туркия, Швейцария, Чехия, Венгрия, Сербия, Хорватия, Словения, Босния ва Герцеговина) ишлаб чиқарилган ускуналарни ҳам кредит эвазига сотиб олишлари мумкин бўлади. 

Иккинчидан, Россиянинг Внешэкономбанки қиймати 200 млн долларлик кредит шартномаси имзолашди. 

Бу шартнома, Россиядаг фоизи паст бўлган кредит эвазига, юқори технологияли ускуналар экспорт қилиш сотиб олиш имконини беради. Кредит фоиз ставкаларининг бир қисми Россия Федерацияси томонидан қопланади.

Ушбу шартномалар, икки давлат орасида савдо-иқтисодий муносабатларини янада ривожлантириш имконини беради. Узоқ муддатли арзон кредитлар пайдо бўлиши Ўзбекистон учун янги инвестицион имкониятлар яратади.

Ундан ташқари Россиянинг Внешэкономбанкига Ўзбекистон молия бозорига кириш ва Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ҳамда йўл инфраструктурасини модернизация қилиш жараёнида иштирок этиш таклиф қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан