Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекистон ҳаво йўллари» қишги мавсумда киритилган янги парвозлар ҳақида хабар берди
1.11.2018 17:26,  
17

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" қишги парвозлар жадвалига ўтди, деб хабар қилди МАК матбуот хизмати.

Ўтган мавсумга нисбатан халқаро парвозлар сони кўпайганлиги  қайд этилди. Масалан, Тошкент-Москва йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига 27 гача ошган.

Бу йилги қиш мавсумида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" бир неча шаҳарларга янги доимий парвозлар киритди: Жидда шаҳрига ҳафтасига учта доимий парвоз, Мумбай шаҳрига ҳафтасига учта парвоз ва Владивосток шаҳрига ҳафтасига битта парвоз - шанба кунлари амлага оширилади.

МАК маълумотига кўра, ўзбекистонликларнинг қиш фаслидаги энг машҳур йўналишларидан бири бу Туркия. Қиш мавсумида Тошкентдан Истамбулга 10 та ва Самарқанддан иккита парвоз жадвалга киритилган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари" 2018 йил 30 октябрдан Тошкент-Париж-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига икки мартагача кўпайтирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан