Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводларидан бўлган “Қизилқумцемент” АЖ бош директор лавозимига танлов эълон қилди, деб хабар беради “Новости Узбекистана” жамият сайтидаги хабарга асосланиб.
Хабарга жамият бош директори лавозимига даъвогарлар учун талаблар ўзбек, рус ва инглиз тилларида илова қилинган. Иловада билдирилишича, даъвогар олий касбий таълим даражасига эга бўлиши, раҳбар лавозимларда камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши лозим. Номзоднинг хорижий тилларни билиши, корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари соҳасида сертификати мавжудлиги қўллаб-қувватланади.
Номзод қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, менежмент ва маркетинг соҳаларида билимларга, корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлилини амалга ошириш қобилиятига эга бўлиши лозим.
Номзодлар томонидан ҳужжатларни топшириш муддати 2016 йилнинг 20 октябри соат 18.00 га қадар этиб белгиланган.
“Қизилқумцемент” АЖнинг тўлиқ лойиҳа қуввати 3 млн 80 минг тонна цемент ишлаб чиқариш ҳисобланиб, бу ерда ўндан ортиқ турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
20.09.2023 15:22,
0
Kutib oling MKBANKdan Premial Visa kartalari
Ўзбекистондаги йирик цемент заводларидан бири бош директор лавозимига танлов эълон қилди
21.09.2016 19:08,
11
Тавсия этамиз
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
13.09.2023 15:25,
1
MKBANKda quyosh panellari o‘rnatish uchun 150 mlrd.dan ortiq kreditlar ajratildi
23.01.2023 16:04,
405
Bloomberg: 2023 йилда Европа тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкин
Тавсия этамиз
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан