Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди
22.09.2016 14:40,  
47

Шерзод Кудбиев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар қилинган Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги сайти ахборотига кўра, Шерзод Кудбиев 1981-йил Фарғона вилоятида туғилган.

Фарғона политехника институтида ассистент, катта ўқитувчи (2002—2007-йилларда), Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги тузилмаларида мутахассис, бошқарма бошлиғи ўринбосари (2007—2010), Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тузилмаларида мутахассис (2010—2012) сифатида меҳнат қилган.

2012—2015-йилларда Шерзод Кудбиев Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий марказига директорлик қилган. Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинлангунига қадар, Кудбиев Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан