Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир ҳафта ухламаса нима бўлади?
2.03.2016 14:29,  
386

Уйқу организмни дам олиши, кун давомида олинган маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш учун хизмат қиладиган, ҳаттоки, иммунитетни тикловчи физиологик ҳолат ҳисобланади. Кам ухланса, адашиш, чалғиш ҳолатлари юзага келади, ухламасликнинг инсон психикасига таъсири натижасида галлюцинация (кўзига турли нарсалар кўриниши) юз беради, ҳаракатлари ва фикрлари чалкашиб, ўзини ўзи назорат қилиш йўқолади.

Бир кеча бедорликнинг ўзи мия фаолияти бузилишига олиб келади. Journal of Neuroscience нашрида ёзилишича, олмон олимларининг тадқиқотларида 24 соат ухламаган инсон организмида шизофрениянинг енгил кўринишдаги белгилари пайдо бўлганлиги қайд этилган. Вақтни,  рангларни фарқлай олиш қийинлашади, ёруғликка нисбатан сезгирлик ошади, гаплари қовушмайди. Ҳиссиётларни назорат қилиш имконияти йўқолади, уйқусизлик чўзилгани сари бу ҳолат тобора чуқурлашиб боради. Ҳиссиётлар кескинлаша боради, бир кулиб бир йиғлаб юбориш мумкин.

Узоқ вақт уйқудан қолиб керакли муддат дам олмагач, аввал мия, сўнг тана ҳам ишдан чиқа бошлайди. Юқоридагилардан ташқари, безарар туюлган томоқ оғриғи, тумов ҳамда жиддий бўлган ҳазм бузилиши, қандли диабетга чалиниш хавфи кучайишига, кўриш қобилиятини бузилишига, қон босимни ошишига, вазн ортиши ёки тушишига олиб келади.

Ўзингизни асранг!      

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан