Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Барак Обама Саудия Арабистонидан товон талаб қилишга вето қўйди
24.09.2016 13:15,  
3

Америка президенти Барак Обама 9/11 даги терактларда қурбон бўлганларнинг оилаларига Саудия Арабистони устидан судга арз қилиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини батамом рад этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Оқ Уй бундан олдин ҳам ушбу қонунчилик лойиҳасини қўллаб-қувватламаслигини бир неча бор айтган. "Бундай қонуннинг қабул қилиниши Саудия Арабистони билан муносабатларимизга путур етказибгина қолмай, балки бошқа мамлакатлар ҳам шундан сўнг судга арз қилишни хоҳлаб қолишларига асос яратган бўламиз", — дея изоҳлашганди Оқ уй вакиллари ўз қарориларини.

АҚШ Конгресси вакиллари жума куни 2001 йилнинг 11 сентябрида содир этилган терактларда қурбон бўлганларнинг оилаларига хориж давлатлар фуқаролари ва ҳуқумати устидан судга арз қилиш ҳуқуқини берувчи қонунчилик лойиҳасини қабул қилган эдилар. Ушбу қонун лойиҳаси сал олдин АҚШ сенати томонидан ҳам маъқулланган эди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан