Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда МДҲ кузатувчилари фаолиятини бошлади
19.11.2016 10:16,  
5

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) миссиясининг мамлакатдаги Президенд сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун узоқ муддатли кузатувчилари Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда сайловни ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар қилди.

Жума куни Марказий сайлов комиссиясида МДҲ Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи Евгений Слобода бошчилигидаги кузатувчилар миссияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси Раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов меҳмонларни Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши билан таништирди.

Учрашувда МДҲ кузатувчилари фаолиятини мувофиқлаштириш учун Тошкент шаҳрида Миссия штаби фаолият кўрсатиши ва кузатувни ташкил этиш билан боғлиқ зарур тадбирларни ўтказиши таъкидланди. Сайлов жараёни қандай бораётгани тўғрисида материаллар тўплаш ва уларни таҳлил қилиш, сайлов қонунчилигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, теле ва радиоканаллардаги ахборот дастурлари ва кўрсатувларни, шунингдек, босма оммавий ахборот воситаларини мониторинг қилиш, номзодларнинг сайловолди штабларида учрашувлар ўтказиш Миссия штабининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан