Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пластик картани нақдлаштириш муаммосига ҳукумат диққатини қаратди
26.11.2016 11:56,  
7

Sof.uz сайтига 22 ноябр санаси билан етиб келган 265-сонли ҳукумат телеграммасининг нусхасида товарларни пластик картага сотаëтганда қиммат нарх белгилаш каби ҳолатлар эътироф этилган.

Унда пластик карта орқали ҳисоб-китоб қилишда нақд пулга нисбатан 20-25 фоизга қиммат ҳақ талаб қилиниши аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги айтиб ўтилган.

Ушбу телеграмма Ўзбекистоннинг вилоятлари ҳокимларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига йўлланган. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев, Марказий банк раиси Муллажонов ва бошқа тегишли масъуллар номи келтириб ўтилади.

Бу ҳужжатда пластик картани нақдлаштириш билан боғлиқ салбий ҳолатлар юз берган тақдирда ҳудуддаги раҳбарлар жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган.

Сўнгги йилларда пластик картани нақдлаштириш муаммоси пишиб етилганини кузатиш мумкин. Банкларда нақд пул етишмовчилиги одатий ҳолга айланган. Мамлакатнинг турли ҳудудларида жойлашган савдо марказлари пластик картага товарларни юқори нархда, нақд пулга эса паст нархда сотишни йўлга қўйган.

Sof.uz бу хусусда ноябр ойида “Ҳийлаи шаръий” фелъетонини эълон қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан