Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда "Жимлик куни" бошланди
3.12.2016 12:06,  
12

Бугун, 3 декабрь куни Ўзбекистонда "Жимлик‚ куни" ҳисобланади.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.‚ 

3 декабрдан овоз бериш якунлангунига қадар оммавий ахборот воситаларида, теле- ва радиоканалларда сайловолди ташвиқоти тақиқланади, бошқа турдаги сайловолди ташвиқотини олиб боришга йўл қўйилмайди.

Қонунчиликка биноан, "жимлик куни"гача номзодларга овоз беришга чақирадиган ташвиқот материаллари олиб ташланиши керак. Қонунда белгиланган тартибда жойлаштирилган босма ташвиқот материаллари - варақалар, плакатлар ва бошқалар жамоат гавжум бўладиган жойларда сақланмаслиги лозим. Бинолар, иншоотлар, ташқи реклама воситалари ва бошқа жойларга жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материаллари участка сайлов комиссиялари аъзолари, сиёсий партиялар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари томонидан олиб ташланади. Сайловолди ташвиқоти материалларини олиб ташлаш овоз бериш бошланишидан икки кун аввал соат 20:00 да бошланади ва овоз бериш кунига бир кун қолганида соат 06:00 да якунланади. Шундан келиб чиқиб, сайловга бир кун қолганда ҳеч бир жамоат жойида ташвиқот материали бўлмаслиги лозим.

"Жимлик куни"да рухсат бериладиган ягона ташвиқот тадбири, бу - сайловчиларни овоз беришга чорлашдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан