Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






CPJ: Туркия журналистларни қамаш бўйича биринчи ўринда
14.12.2016 10:40,  
5

Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ)нинг маълум қилишича, жорий йил 1 декабрь ҳолатига дунё бўйича ҳибсга олинган журналистлар сони 259 нафарга етган.

Туркияда камида 81 журналист панжара ортида сақланмоқда, Қўмита ҳибсдаги журналистлар рўйхатини 1990 йилдан бери эълон қилиб келади ва шу пайтгача ҳеч бир давлатда бунчалик катта рақам қайд этилмаган.

2014 ва 2015 йилларда рўйхатнинг биринчи поғонасини эгаллаган Хитой бу сафар иккинчиликда: маҳбус журналистлар сони – 38.

Кейинги ўринларда Миср (25 журналист), Эритрея (17) ва Эфиопия (16) бор.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотига кўра, панжара ортидаги 259 журналистнинг учдан икки қисми давлатга қарши фаолиятда айбланган.

Рўйхатга йўқолиб қолган ёки жиноий гуруҳлар қўлида ушлаб турилган журналистлар киритилмаган. Қўмита Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада камида 40 журналист йўқолган деб ҳисобламоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан