Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Кореяда бу амал учун жазога тортиласиз
18.12.2016 20:56,  
12

Хенсо Ли Шимолий Кореяда 17 йил истиқомат қилган қиз. У мамлакатдан қочиб кетган ва хотиралар ёза бошлаган. Унда Шимолий Кореяда қандай амалларга қўл урганлик учун жазога тортилиш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилинади.

1. Хенсо Лининг ёзишича, Шимолий Корея ҳукумати ўз уйларида доҳийларнинг портретини илиб қўйишга фуқароларни мажбурлайди.

2. Бу умумий мафкура ташвиқотининг бир қисми ҳисобланади. Доҳийлар улуғланади ва қаҳрамонга тенглаштирилади.

3. Ювиниш хонаси ва ҳожатхонадан бошқа ҳар бир хонада Шимолий Корея доҳийларининг портрети осиғлиқ туриши шарт.

4. Шунингдек, фуқаролар доҳий сурати туширилган тўғнағичли нишонни тақиб юриши керак.

5. Нишончани тақиб юрмаган фуқаро хоин ёки айғоқчи сифатида айбланиши мумкин.

6. Доҳийларнинг портрети ҳар куни топ-тоза қилиб артилиши шарт.

7. Бунинг учун, ҳаттоки, махсус оқ латталар бор.

8. Агар бу портретни бошқа латта билан, масалан, стол артгич билан артаётганинингизни сезиб қолишса, қамоққа тушишингиз ҳеч гап эмас.

9. Портретларнинг тозалигини текширувчи махсус комиссия тузилган.

10. Улар оқ қўлқоп тақишади. Уйингизга исталган вақтда огоҳлантиришсиз ташриф буюришлари мумкин.

11. Хонадонингиздаги портретда чанг бўлса, қамоққа жўнатмасликлари мумкин, аммо бошингизга катта муаммони орттирасиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан