Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонида йил давомида 150 киши қатл этилди
19.12.2016 19:09,  
14

Саудия Арабистонида ўлимга ҳукм этилганлар сони қаторасига иккинчи йил 150 кишилик кўрсаткични ортда қолдирган. Бу ҳақида Guardian ​ нашри хабар бермоқда.

Reprieve​ инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотига кўра, Саудия Арабистонида 2014 йилда 87 киши ўлим жазосига ҳукм қилинган бўлса, бу кўрсаткич 2015 йилда 158 нафарни ташкил этган. Бу борада Саудлар қироллиги Форс кўрфази давлатлари орасида яққол етакчилик қилмоқда.

Ташкилотнинг ҳисоботида қайд этилишича, олий жазога лойиқ кўрилганлар орасида сиёсий маҳбуслар ҳам кўпчиликни ташкил этиб, улар «давлат хавфсизлиги»га қарши жиноятлари учун қатл этилган. Энг кўп ўлим жазоси гиёҳванд моддалар билан қўлга тушганларга нисбатан қўлланилган бўлиб, улар орасида хориж давлатлари фуқаролари ҳам бор. Январь ойида Саудия Арабистонида бир куннинг ўзида 47 кишига ўлим ҳукми ўқилгани хабар қилинган эди.

Дунё давлатлариниг учдан икки қисмидан кўпроғида ўлим жазоси бекор қилинган. АҚШдаги 18 та штат ва пойтахт Вашингтонда ҳам ўлим жазоси бекор қилинган. Қолган 32 та штатда оилй жазо сақланиб турибди. 2015 йилда дунё бўйича 1 634 киши ўлим жазосига ҳукм қилинган бўлиб, 1989 йилдан бери энг йўқори кўрсаткич саналади.

Ўлим жазосини қўллаш бўйича дунёда Хитой етакчилик қилади. Хитойда ҳар йили минглаб одамлар ўлимга ҳукм қилиниши айтилади. Аммо аниқ рақамлар давлат сири сифатида махфий сақланади.

Саудия Арабистонида Ислом шариатида ўлим жазоси белгиланган жиноятлар учун бу жазо қўлланилади. Амалиётда ўлим жазосига олиб борувчи жиноятлар рўйхати 23 тага етади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан