Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев: Барча қозоғистонликлар номидан ўзбек халқига муваффақиятлар тилайман
15.04.2016 14:23,  
3

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Тошкентга ташрифи доирасида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашди. Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ давлатлари саммити юзасидан муҳокама ўтказдилар, деб хабар бермоқда президенти матбуот-хизмати.

Нурсултон Назарбоев ўз нутқи аввалида икки давлат ўртасидаги тарихий алоқаларга урғу қаратган.

"Мустақиллик йилларида биз бу алоқаларни сақлабгина қолмасдан, янада яқинлашдик. Бизнинг муносабатларимиз амалда ортиқча шаклларни талаб этмайди ва қўшничилик асосига қурилган. Бу муҳим аҳамиятга эга. Мен сиз билан дўстлигимдан ва қозоқ ва ўзбек халқи дўстлигидан фахрланаман. Мақсадимиз, бу муносабатларни ўзаро ишонч асосида янада мустаҳкамлаш, келгуси авлодга етказишдир. Барча қозоғистонликлар номидан ўзбек халқига фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман", — деган Нурсултон Назарбоев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан