Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ту-154 самолётида кимлар бўлганлиги аниқланди
25.12.2016 16:21,  
6

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ҳалокатга учраган самолётда 84 йўловчи ва 8 экипаж аъзоси бўлган.

Ушбу самолёт ичида артистлар ва журналистлар Россия ҳарбийларини Янги йил билан табриклаш мақсадида “Хмеймим” авиабазасига йўл олишган бўлган. Йўловчиларнинг аксарияти Александров номли ашула ва рақс ҳарбий ансамбльи артистлари бўлган. 

Улардан ташқари самолётда, кўнгилли врачи Елизавета Глинка ҳам бўлгани аниқланди. “Справедливая помощ” фондининг ходими аҳоли орасида кўпроқ “Доктор Лиза” номи билан таниш бўлган.

Бундан ташқари, «НТВ» телеканали ўзининг уч ходими самолёт бортида бўлганини маълум қилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 ҳаво лайнери бугун эрталаб соат 05:20да Сочи аэропортида учиб чиққан эди. парвоздан 20 минут ўтиб ҳаво кемаси радарлардан йўқолиб қолди. Бир неча соат ўтиб лайнер қолдиқлари Қора Денгизнинг Сочи қирғоғидан 1,5 км узоқликда, 50-70 метр чуқурликда топилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан