"Ўздавнефтгазинспекция" Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан нефт маҳсулотлари сотуви бўйича олиб борган ўрганиш давомида бир қатор савдо қоидалари бузилиши ҳолатларини аниқлади, деб хабар қилмоқда "Зарафшон" нашри.
Хабарда таъкидланишича, айрим шохобчаларда ёқилғидан "уриб қолиш", маҳсулот сифати бўйича ёлғон маълумот бериш ҳолатлари қайд этилган.
"Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчасида жойлашган "Динора" МЧЖга қарашли АЁҚШда АИ-80 русумли автобензин "АИ-91 русумли автобензин" деб 1-сонли Аи-91 русумли автобензин тарқатиш учун мўлжалланган ускунадан 3000 сўмдан сотилаётгани етмагандек, ҳар 10 литрга 0,7 литр кам автобензин қуйилаётганлиги ошкор бўлди. Истеъмолчиларни осонгина лақиллатиш мақсадида бўлса керак, АЁҚШда маҳсулот нархлари ҳам кўрсатилмаган. Пахтачи тумани "Зафар Осиё петрол" хусусий корхонасига қарашли АЁҚШда ҳам АИ-80 русумли бензинни АИ-95 русумли маҳсулот ўрнида пуллашган. АЁҚШда электр энергияси узилганлиги важ қилиб кўрсатилиб, ностандарт идишлар орқали харидорларга ҳар 5 литр бензиндан 750 миллилитр кам қуйиб сотилмоқда", — дейилади хабарда.
"Ўздавнефтгазинспекция"си томонидан нефт-газ маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар ҳуқуқи ҳимоя қилинади. Шу билан бирга, мавжуд имкониятларга оёқ қўйиш ҳолларига муносиб равишда баҳо берилади.
"Текширишлар давомида юқоридаги салбий ҳолатларнинг барчасига тўсиқ қўйилди. Қоидабузарликлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун тегишли органларга юборилди", — дейилган хабарда.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
20.09.2023 15:22,
0
Kutib oling MKBANKdan Premial Visa kartalari
Бензиндан "уриб қолиш" билан шуғулланган АЁҚШ фош қилинди
29.12.2016 14:25,
12
Тавсия этамиз
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
13.09.2023 15:25,
1
MKBANKda quyosh panellari o‘rnatish uchun 150 mlrd.dan ortiq kreditlar ajratildi
23.01.2023 16:04,
405
Bloomberg: 2023 йилда Европа тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкин
Тавсия этамиз
Бизнес-порт
18.09.2020 16:48,
315
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан