Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Coca-Cola ва Fanta ичимликлари тайёрловчилар фош этилди.
Мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилиб, турли синтетик аралашмалар, елим идишлар, кислород баллони ва 124 дона "Coca-cola" ва 210 дона "Fanta" савдо белгиларининг ёрлиғи туширилган жами 2 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз ичимлик ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
"Ишлаб чиқарувчи"нинг иқрор бўлишича, оддий ичимлик сувига турли синтетик аралашмалар қўшилган ҳамда ҳосил бўлган суюқлик кислород баллони орқали газланган. Сўнгра "тайёр" маҳсулот савдо белгилари ёрлиғи туширилган елим идишларга қуйилган. Ташқи кўринишидан уларни ҳақиқий маҳсулотдан фарқлаб бўлмаган.
Шунингдек, тумандаги яна бир фуқаро ҳам сохта ичимлик тайёрлаш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди. У бозорда нисбатан арзон "Aqua-cola" ичимликларини "Coca-cola" идишларига қуйиб қимматроқ пуллаш билан шуғулланиб келган. Тезкор ходимлар томонидан унинг хонадонидан қиймати 1,2 млн сўмдан ортиқ қўлбола усулда тайёрланган 213 дона "Coca-cola" ичимликлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Хабарда билдирилишича, 2016 йил давомида божхона ходимларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тадбирлари давомида умумий қиймати 120 млн сўмлик сохта маҳсулот тайёрланиши билан боғлиқ 89 ҳолат аниқланган ва 9та жиноий иш қўзғатилган.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
20.09.2023 15:22,
0
Kutib oling MKBANKdan Premial Visa kartalari
Жиззахда сохта "Coca-cola" ва "Fanta" тайёрловчилар фош этилди
29.12.2016 19:42,
23
Тавсия этамиз
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
13.09.2023 15:25,
1
MKBANKda quyosh panellari o‘rnatish uchun 150 mlrd.dan ortiq kreditlar ajratildi
23.01.2023 16:04,
405
Bloomberg: 2023 йилда Европа тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкин
Тавсия этамиз
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан