Барак Обама Россияга қарши янги санкциялар киритди

30.12.2016 | Жаҳон | 1861

АҚШ президенти Барак Обама Россияга қарши янги санкциялар киритиш ҳақидаги фармонни имзолади, дея хабар бермоқда Reuters​ агентлиги.

АҚШнинг янги санкциялари бир қатор россиялик дипломатларга қарши киритган.

Бундан ташқари, АҚШ Россиянинг Мэриленд ва Нью-Йоркдаги дипломатик миссияларини улар разведка мақсадида қўлланишини айтиб ёпди.

Аввалроқ Обама 29 декабрда Москва хакерлик ҳужумларига алоқадорлиги сабабли Россияга қарши санкциялар кенгайтирилишини эълон қилиши ҳақида хабар берган эдик.