Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари ҳарбийларига янги уйлар топширилди
1.01.2017 14:56,  
38

Чегарачиларга янги уйлар топширилди, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Хабарда таъкидланишича, Ургут туманидаги Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига Янги йил байрами арафасида янги уйларнинг калити топширилган.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, масъул идоралар, жамоатчилик вакиллари, фахрийлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ота-оналари иштирок этди, дейилган хабарда.

"Миллий армиямизни модернизациялаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш баробарида, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун замонавий шароитлар яратиб берилмоқда, — дейди янги уйга эга бўлган ҳарбий хизматчи Б. Холмиразаев. — Бунга жавобан янада фидойилик билан хизмат қилиб, Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини сақлаш йўлида бор куч-ғайратимизни ишга соламиз".

Таъкидланишича, Тўрткўл маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилиб, фойдаланишга топширилган 6 та уч хонали хонадонларда ҳар томонлама қулай шароит яратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан