Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истанбулдаги теракт ижрочиси Қирғизистон фуқароси эканлиги ойдинлашди
3.01.2017 15:26,  
8

TRT World​ давлат телеканалида намойиш этилган хабарларга кўра, 1 январь куни Истанбулнинг Бешиктош туманидаги Reina​ тунги клубида юз берган терактни ИШИДга ёлланган Қирғизистон фуқароси 28 ёшли Яҳё Машрапов амалга оширган. Лекин бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, маҳаллий вақт билан соат 01:15да Истанбулнинг Бешиктош туманидаги тунги клубига қорбобо кийимидаги террорчи ҳужум қилди. Унинг ўқ узиши оқибатида 39 киши ҳалок бўлди, 69 киши яраланди.

Теракт оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида чет эл давлатлари фуқаролари ҳам бор.

Ҳодиса жойига зудлик билан полициячилар етиб келган, бироқ террорчи қочиб кетган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан