30 йилдан сўнг Сибирда жойлашган шаҳарлар ер юзидан йўқолиши мумкин

07.01.2017 | Таҳлил | 2910

30 йилдан сўнг Сибирда жойлашган шаҳарлар ер юзидан йўқолиши мумкин, ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқда. Бунинг асосий сабаби, об-ҳавонинг исиб бориши натижасида муз устида қурилган иншоотларнинг чўкиши.

Америка ва Россия олимларидан ҳамкорлигида ташкил этилган гуруҳнинг айтишича, 2050 йилдан бошлаб ўзгаришлар бошланади ва биринчилардан бўлиб Салехард ва Анадирда яшовчилар буни сеза бошлашади. У ердаги иншоотлар 2020 йилга бориб деформицияга учраб, чўка бошлайди. Якутск ва Норилскда кечроқ 2040 йилга бориб бошланади.

Асрлар бўйи сақланиб қилаётган музликлар Россия ҳудудининг 60 фоизни (Шарқий Сибирнинг салкам барча ҳудуди) ташкил қилади. У ердаги тупроқ ҳарорати Целсий бўйича 0 даражадан юқорига кўтарилмайди. Ер ости сувлари муз кўринишида сақланган.

Музларнинг эриши сабаб йирик ўпирилишлар ҳосил бўлиши ҳақида авваллари ҳам тадқиқотчилар огоҳлантиришган эди. Ўпирилишларни Ямалнинг одам яшамайдиган жойларидан ташқари шаҳарларида кузатиш мумкин бўлади.