Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Сурияга 500 тонна гуманитар ёрдам жўнатди
7.01.2017 15:22,  
3

Қозоғистон Сурия халқига озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 500 тонна гуманитар ёрдам, жумладан, ун, гўшт консервалари, гуруч, макарон ва чой юборди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Вазирлик маълумотларига кўра, гуманитар юк Россия кўмагида Тартус портига етказилган. "Сурияга гуманитар ёрдам Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қарори билан жўнатилди", дея таъкидлади юкни топширишда иштирок этган Қозоғистоннинг Иорданиядаги элчиси Азамат Бердибой.

Вазирликда айтилишича, гуманитар ёрдамнинг муҳтожларга тарқатилиши Сурияга ёрдам кўрсатиш бўйича олий комиссия назоратида ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан