Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ўзбек-афғон сиёсий маслаҳатлари бўлиб ўтади
7.01.2017 19:18,  
9

Тошкентда ўзбек-афғон сиёсий маслаҳатларининг биринчи босқичи бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

"9-10 январ кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ўзбек-афғон сиёсий маслаҳатларининг биринчи босқичи бўлиб ўтади", — дейилган хабарда.

Ўзбекистон ТИВи хабарига кўра, Афғонистон делегациясига мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳекмат Халил Карзай бошчилик қилади.

2016 йилнинг декабр ойида Гамбургда бўлиб ўтган ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов сўзга чиқиб, Афғонистонда қарама-қарши томонларда курашаётган асосий сиёсий кучлар, жумладан "Толибон"ни ҳам бир-бири билан яраштириш кераклиги ҳақида гапирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан