Александр Лукашенко февралда Ўзбекистонга келади

10.01.2017 | Ўзбекистон | 737

Беларус президенти Александр Лукашенко февраль ойида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, деб хабар бермоқда Tut.by портали.

Ҳозирда Беларус етакчисининг бўлажак ташрифи дастури ишлаб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Беларус етакчиси 2016 йилнинг октябрида Покистондан қайтаётиб Ўзбекистонга ташриф буюрганди. Ушбу ташриф чоғида у Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирган ва унинг беваси Татьяна Каримовага ўз таъзиясини изҳор этганди.

Бундан ташқари, Александр Лукашенко ўша вақтда президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашув ўтказган.

Мирзиёев мамлакат президенти этиб сайлангач Беларус раҳбари унга табрик мактуби йўллади ва мактубда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича самарали фаолиятни давом эттиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Tut.by порталининг маълумотига кўра, 2016 йил январь-сентябрь ойларида икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 43,4 млн долларни ташкил этган, хусусан экспорт ҳажми 23,4 млн долларга, импорт ҳажми эса 20 млн долларга тенг бўлган.