Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия элчиси ўлдирилган кўргазмалар залига унинг номи берилди
10.01.2017 15:40,  
5

Анқарада Россия элчихонаси жойлашган Қорёғди кўчаси теракт оқибатида ўлдирилган элчи Андрей Карлов шарафига қайта номланди.

Anadolu агентлигига кўра, бу ҳақдаги қарор Анқара шаҳар муниципалитети йиғилишида бир овоздан қабул қилинди.

Чанқоя тумани раҳбари Алпер Ташделеннинг баёнот беришича, россиялик дипломатнинг ўлдирилиши Туркия ва Россия халқларининг чуқур қайғусига сабаб бўлган. 

"Терроризм – бу бутун инсониятга қарши жиноятдир. Биз дини ва миллати йўқ террорчиларни қоралаймиз. Бу зал Карлов хотирасини абадий сақлайди", - деган Ташделен. 

Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов Анқарадаги кўргазмада нутқ сўзлаётган вақтда отиб ўлдирилган эди. РФ ташқи ишлар вазирлиги воқеани теракт деб баҳолаганди. Карловга ўлимидан сўнг, Россия қаҳрамони унвони берилганди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан