Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эдвард Сноуден Россия фуқаролигини олиш имкониятига эга бўлди
18.01.2017 18:09,  
17

Россиядан сиёсий бошпана топган қочоқ агент Эдвард Сноуден Россия паспортига эга бўлиши мумкин, дея хабар бермоқда Russian Today нашри.

Америка махфий хизматларининг собиқ жосуси бўлган Сноуден 2013 йилда Россияга қочиб келган эди. Дастлаб унга бир йиллик бошпана берилган, сўнгра яна бу муддат уч йилга чўздирилган эди.

Бугун Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Фейсбукдаги саҳифасида Сноуденнинг Россияда яшаш учун рухсатномаси яна уч йилга узайтирилганини маълум қилган.

Россия қонунчилигига кўра, мамлакат ҳудудида 5 йил муқим яшаган чет элликлар рус паспортига эга бўлишлари мумкин. Сноуденнинг адвокатиАнатолий Кучерена РИА Новости сайтига берган интервьюсида, Сноуден эндиликда Россия фуқаролигини олиш учун ариза бериш ҳуқуқини қўлга киритган.

«Бу шуни англатадики. Агар у яқин келажакда фуқароликни олишга қароро қилса, бунинг учун қонуний ҳаққи бўлади. У Россияда қарийб йилдан бери яшамоқда. Бирор бир қонунбузарликка йўл қўймаган. Унга қарши қонуний даъволар ҳам мавжуд эмас», – деб айтган россиялик ҳуқуқшунос.

33 ёшли Эдвард Сноуден АҚШ махфий хизматларига оид маълумотларни ошкор қилиши ортидан Америка фуқаролигидан маҳрум қилинган ва унга қаши жиноий иш қўзғатилган. Қочоқ агент ватанига қайтадиган бўлса, уни узоқ йиллик қамоқ жазоси кутмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан