Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Қирғизистон президенти билан кўришди
18.01.2017 19:53,  
5

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Адҳам Икромов билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ҳамкорликда олиб бораётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур йўналишдаги ишларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг учрашувида келишиб олинган эди.

Учрашувда шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қирғиз-ўзбек ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Хабарда айтилишича, Атамбаев Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича ижобий ўсиш сезилаётганини мамнуният билан қайд этган.

Учрашувда шунингдек, Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков иштирок этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан