Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ва Туркия Сурияда ИШИДга қарши биринчи қўшма операцияни бошлади
19.01.2017 00:24,  
7

Россия Ҳарбий Космик кучлари ва Туркия Ҳарбий Ҳаво кучлари ИШИДга қарши ҳамкорликдаги илк ҳаво операциясини амалга оширмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Нашр хабарига кўра, бу ҳақда бўлиб ўтган брифинг чоғида Россия Ҳаво кучлари Бош штаби оператив бошқармаси раҳбари генерал-лейтенант Сергей Рудской хабар қилган.

Рудской бу самолётлар 36та объект бўйича зарба беришаётганини маълум қилган. "Зарбаларнинг барчаси иккала мамлакат Бош штаблари ва авиация гуруҳлари линиялари бўйича олдиндан келишиб олинган", — деган Рудской.

Генерал-лейтенантнинг сўзларига кўра, операциянинг илк натижалари Россия ва Туркия гуруҳлари ўзаро ҳаракатлари юқори самара бераётганини намойиш қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан