Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кўп миллион долларлик фирибгарликлар учун қидирилган ўзбекистонлик Украинада ҳибсга олинди
20.01.2017 11:01,  
2120

Украина ҳуқуқни сақлаш органлари халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Киевнинг маҳаллий 9-сонли прокуратураси прокурорининг илтимоси билан Соломенский туман суди томонидан Ўзбекистоннинг 33 ёшли фуқаросига экстрадицион ҳибсга олиш қўлланган", дейилган хабарда.

Эркак Киев аэропортида чегарани кесиб ўтиш вақти ҳибсга олинган. Унинг ёнидан Доминикана Республикаси ва Ўзбекистон паспортлари топилган.

Маълум қилинишича,  Интерпол бош котибияти маълумотларига кўра, эркак 91 млн долларлик маблағларни ўзлаштириш, 200 млн доллар ва 271 минг евролик хорижий валютани яшириш, жиноий фаолият оқибатида олинган 77,4 млн швейцар франки (77,2 млн доллар) ва 200 минг Латвия лати (302,9 минг доллар) кўринишидаги даромадни легаллаштиришда гумон қилиниб халқаро қидирувда бўлган.

“Жиноятчини ватанига қайтариш учун, айни дамда, Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органларидан таалуқли сўровнома олиш кутилмоқда”, — дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан