Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook россиялик хакерга йирик миқдорда мукофот пули тўлади
22.01.2017 19:04,  
1

Facebook компанияси ижтимоий тармоқ дастурида топилган заифлик учун россиялик дастурчи Андрей Леоновга 40 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули тўлади, деб хабар бермоқда Terabayt.

Хатолик расмларни тармоққа жойлашдан олдин қайта ишлайдиган Image Magic кутубхонасида мавжуд бўлган ва у махсус тасвир орқали Facebook серверларида эркин кодни ишга туширишга имкон берган.

Леонов бошқа сервис ишини тадқиқ қилиш жараёнида ушбу хатоликни аниқлаган ва уни ижтимоий тармоқнинг техник хизматига маълум қилган. Бу иш учун Леоновга 40 минг АҚШ доллари миқдорида гонорар тўланган. Бундан олдинги энг йирик гонорарни (33,5 минг доллар) киберхавфсизлик бўйича мутахассис Реджинальдо Сильва қўлга киритган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан