Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Тошшаҳартрансхизмат" АЖда фуқаролар қабулхонаси ташкил этилди
23.01.2017 13:07,  
8

Президентнинг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" фармони асосида "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамиятида фуқаро қабулхонаси ташкил этилди. 

Компания сайтида маълум қилинишича, фуқаролар қабулхонаси ташкил этилгандан буён унга 21 нафар аҳоли мурожаат қилди. Мурожаатчилар талаб ва истаклари жамият раҳбарияти томонидан чуқур ўрганилиб, муаммолар ҳал этилди.

Бундан ташқари, жамиятга ёзма, оғзаки ва электрон тарзда ҳам мурожаатлар қабул қилинмоқда. Жумладан, 17 январ ҳолатига 750 мурожаат келиб тушган ва шундан 739 таси ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
"Тошшаҳартрансхизмат"АЖга www.tshtx.uz сайти ҳамда 1062 қисқа рақамли ишонч телефони орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан