Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазир ўринбосари: Ўзбекистон икки фуқароликни киритишни режалаштирмаган
24.01.2017 17:07,  
21

Ўзбекистонда яқин келажакда икки фуқароликни киритиш масаласи кўриб чиқилмайди, деб таъкидлади Спутник Ўзбекистон мухбири томонидан берилган саволга жавобан Адлия вазири ўринбосари Нодир Жўраев.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, икки фуқаролик киритилиши ҳақидаги маълумотлар — миш-мишдан бошқа нарса эмас.

"Бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмас. Бизнинг давлатимизда биттагина фуқаролик тан олинади.Ўзбекистонда икки фуқаролик масаласи муҳокамага киритилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатдан йироқ. Бу шунчаки — миш-миш. Балки, хорижга чиқиш паспортлари киритилиши режалаштирилаётгани боис, кимдир бу масалани ўзича талқин қилган бўлиши мумкин", — деб айтган Жўраев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан