Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Афғонистон иқтисодий "йўл харитаси"ни имзолади
25.01.2017 00:27,  
21

Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси 24 январь куни Афғонистон президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича президент махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, 23—24 январь кунлари Қобул шаҳрида Ўзбекистон делегациясининг саноат ассоциациялари ва хўжалик субъектлари вакилларидан иборат аъзолари афғонистонлик ҳамкорлари билан алоҳида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказди.

Ташриф доирасида

  • қисқа муддат ичида ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларини 1,5 миллиард долларга етказиш имконини берадиган икки томонлама савдо-иқтисодий «Йўл харитаси»;
  • қўшма темир йўл ва автомобиль йўли лойиҳаларида Ўзбекистон томони иштирокини кўзда тутадиган Транспорт инфратузилмаси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадлари тўғрисидаги Протокол;
  • Хавфсизлик масалалари бўйича Қўшма коммиссия тузиш мақсадлари тўғрисидаги протокол;
  • Ўзаро англашув тўғрисида вазирликлараро меморандум;
  • Наркотик воситалар, психотерапик моддалар ва уларнинг прескурорларини ноқунуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида ички ишлар вазирликлари ўртасида Битим имзоланди.

Ўзбекистон ва Афғонистон бизнес тузилмалари вакиллари томонидан дори воситалари ва тиббий жиҳозлар, «тез ёрдам» автомобиллари, буғдой, электрмаиший техникаси етказиб бериш бўйича умумий қиймати 49,3 миллион доллардан ортиқ бўлган ўзаро манфаатли шартномалар имзоланди.

Шунингдек, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Савдо уйи биносида мамлакатимиз тадбиркорлари маҳсулотларининг доимий фаолият юритадиган «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» кўргазмасини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан