Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қамчиқ довони фотосуратлари изидан
25.01.2017 17:09,  
112

Мамлакатимиз пойтахтини Фарғона водийси билан боғлайдиган темир йўлнинг Қамчиқ довони орқали ўтган қисмида ҳалокат содир бўлгани ҳақида сўнгги кунларда гап-сўзлар тарқаган ва қутқарувчилар навбатчилик қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

23 январ куни техник-профилактик ишлар ўтказилаётганлиги сабабли “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи 61/62, 60/59–сонли йўловчи поездларнинг қатнови вақтинча тўхтатилгани ҳақида railway.uz сайтида қисқа хабар қолдирилган.

Бироқ денгиз сатҳидан 2200 метр баландликдаги довонда нима содир бўлгани ҳақида бирор шарҳ берилмагани боис ижтимоий тармоқларда турли суратлар тарқалди.

Қуйида ушбу суратларни сизга ҳавола этамиз.

Sof.uzнинг темир йўлларга алоқадор манбасининг хабар беришича, сел йўлни ювиб кетгани боис юк вагони издан чиқиб кетган.

Бундан ташқари ўша куни ер ости силкиниши натижасида кўчки содир бўлиб, темир йўл ва поезднинг устига қулаганлиги ҳақида версия ҳам бор.

Суратларнинг биридаги тепловоз биқинида ТЭМ2 ёзуви кўзга ташланади. ТЭМ2 бу мамлакатимиз темир йўллари депосига қарашли тепловоз саналади.

Ўзбекистонда бирор-бир расмий ташкилот бу ҳолатга ҳозирча шарҳ бермаганлигини эслатиб ўтамиз. Sof.uz сайти мутасадди ташкилотларни очиқ маълумот беришга чақиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан