Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Донбассда қонли тўқнашувлар давом этмоқда
31.01.2017 19:26,  
4

Украинанинг шарқий қисмида жойлашган Донецк вилоятида қонли тўқнашув давом этмоқда. Донбассда жойлаштирилган 72-алоҳида механизацияланган бригаданинг Euronewsга маълум қилишича, 31 январь куни эрталаб ДХР тарафдорлари сулҳни тиклаш ҳақида таклиф қилишди, кейинчалик эса кутилмаганда ҳужумга ўтишган.

Сўнгги маълумотларга кўра, чегара ҳудудидаги Авдеевка туманида Россия тарафдори бўлган гуруҳлар билан Украина армияси ҳарбийлари ўртасида сўнгги икки кун ичида бўлиб ўтган тўқнашувларда камида 7 нафар ҳукумат аскари ва 15 нафар Россия тарафдори бўлган жангарилар ҳаётдан кўз юмди.

Украина президенти Пётр Порошенко 31 январь куни Германияга бўлган ташрифини мамлакат шарқидаги можароли ҳудудда вазиятнинг кескинлашиши туфайли тўхтатди. Унинг матбуот хизмати Авдеевкада отишмалар сабаб фавқулодда ҳолат юзага келганини ва бу гуманитар ҳалокатга чегарадошлигини маълум қилишди. 

Эслатиб ўтамиз, Украинада 2014 йилдан буён давом этаётган можаролар туфайли 10 мингга яқин инсон ҳаётдан кўз юмган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан