Лукашенко Донбассдаги вазият учун жавобгарликни Украина президенти зиммасига юклади

05.02.2017 | Жаҳон | 883

Беларусь президенти Александр Лукашенко шарқий Украинадаги можаро учун жавобгарлик мамлакат президенти Пётр Порошенко зиммасида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Жавобгарлик, биринчи навбатда, уруш бораётган давлатнинг президенти зиммасида бўлади", -  деб айтди Александр Лукашенко Донбассдаги ихтилофнинг авж олиши ҳақида.

"Мен бу ерда Пётр Порошенкога танбеҳ бермоқчимасман, мен у билан яхши муносабатдаман. Бироқ мен доимо айтаманки, қандай вазият бўлмасин, барибир сени айблайверишади, чунки сен шу давлат президентисан", деб ўз фикрларига хулоса ясади Беларусь раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши можаро томонларини Донбассдаги жангларни тўхтатишга чақирганди.